Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-1 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Рўзиқул Бердиев: «Муаммолар ўз йўлига, ғалаба керак эди»

Баҳо:
+ | -

Матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

Рўзиқул Бердиев: - Мағлубиятга учрадик. Бунга сабаб, жамоамизда руҳий тушкунлик бор. Шунингдек бугунги ўйинда жисмонан тайёрмасдек ўйнадик. Тўғрироғи, охирги пайтда вужудга келган муаммолар туфайли, футболчиларимиздаги иштиёқни оширишга ҳам қийналаяпмиз. Бугун суст ҳаракат қилдик, гўёки футболчиларимиз толиқиб қолгандек. Аммо бари-бир уларга эътироз билдирмайман. Вазиятни унглаш учун ҳаракат қилишди. Таъкидлаш жоиз, “Сўғдиёна” жамоаси бугун ҳимояда яхши ўйнади ва қарши ҳужумлардан фойдалана олди. Бизнинг бугунги ўйинга тузган режамиз шундай эдики, стандарт вазиятлардан кўпроқ фойдаланиш ва етакчи ўйинчиларимизнинг  тажрибасидан фойдаланиш эди. Афсуски бу режамиз амалга ошмади.Шуни алоҳида таъкидлашни истардим ҳозирги муаммоларимиз ўз йўлига, аммо биз майдонга тушдикми, ғалаба учун ҳаракат қилишимиз керак. Биздан мухлисларимиз шуни кутишади. 

Санжар Рашидов билан оғзаки келишувга эришдик, у жамоамизни тарк этади. Афсуски, Рашидов жамоамиз ўйинига киришиб кета олмади. Кўпроқ захирада қолиб кетгани, уни ҳам бизни ҳам қониқтирмайди. Бу ёшдаги футболчи ўйини қовушадиган жамоада фаолият юритгани маъқулроқ.

Драган Черан “Локомотив” билан бўлган учрашувда қайта жароҳат олганди. У шу пайтгача даволаниш билан банд бўлди. Ҳозир машғулотларни бошлаган, ўйлайманки, кейинги ўйинларда у бизга ёрдам бера олади.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 10:41, 01.05.2018.
Ўқилди: 3838 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик