Кириш Регистрация

Даврон Файзиев: «Динамо»га имкон қадар ёрдам бериш учун келдим»

Баҳо:
+ | -

«Динамо» - «Хоразм» учрашувидан кейин Самарқанд клуби янги бош мураббийи Даврон Файзиев дебюти ва ўйин борасидаги фикрларини билдирди.

«Икки кун олдин «Динамо» клуби раҳбарияти таклиф билан чиқишганида, ўйлаб кўриш учун вақт олгандим. Сабаби, жамоада тажрибали ва малакали мутахассислар ишлаётгандилар. Ҳозирдан айтишим керак, мен жамоага бировни ўрнини олиш учун эмас, имконқадар ёрдам бериш учун келдим. Барчамиз биргалашиб мақсад сари ҳаракат қиламиз. Бугун жамоага келганим учун, ҳали машғулот ўтказишга ҳам, жамоани тўлиқ ўрганишга ҳам улгурмадим. Жамоа ўйинини илк бор кузатиб, баҳо бериш қийин бўлсада, барча сингари футболчиларнинг бугунги ҳаракатидан ҳам, натижадан ҳам қониқмадим. Ўйин назорати тўлиқ «Динамо»да бўлсада, «Хоразм» битта вазиятидан гол уриб, ўйин якунигача ҳимояланди ва очкони қўлга киритди. Суперлигани мақсад қилган эканмиз, бундай баҳсларда 3 очко олишимиз шарт. Қолаверса, бугун жамоада иштиёқ ҳам кучли эмасдек кўринди. Қатор голли вазиятлардан ҳам фойдалана олмадик. Эртадан жамоа билан тўлиқ ишга киришиб, вазиятни ўнглашга интиламиз» - дейди «Динамо» янги бош мураббийи Даврон Файзиев.

Манба: www.fcdinamo.uz
Киритилди: 10:45, 01.05.2018.
Ўқилди: 2912 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5122]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4797]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4261]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4073]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [3862]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3301]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3146]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2863]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2539]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2325]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик