"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клоппнинг ёрдамчиси Желко Бувач "Арсенал"нинг янги бош мураббийи бўлади, дея хабар беради Pravdabl.
Босния нашри хабарига кўра, 56 ёшли мутахассис 17 йилги ҳамкорликдан сўнг Клопп жамоасини тарк этмоқчи ва мустақил иш бошламоқчи.
Аввалроқ, "Ливерпуль" Бувачнинг кетмаслигини, у мавсумнинг қолган қисмини шахсий сабабларга кўра ўтказиб юбориб, кейин яна клубга қайтишини маълум қилган эди.
Аммо Pravdabl нашрининг таъкидлашича, бу хабар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бувач "Арсенал" билан ҳаммасини келишиб қўйган.
Таъкидлаш жоиз, айнан Pravdabl 2015 йилнинг октябрида Клопп ва Бувач "Ливерпуль"да иш бошлашини ҳаммадан аввал хабар қилган эди.