Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Футбол ёки «тотализатор»?

Баҳо:
+ | -

Замонавий футболда кутилмаган ҳисобларни сўнгги пайтлар кўп кузатяпмиз. Шу ҳақда бир мухлис дўстим билан баҳслашиб қолдик. Унинг айтишича, ҳозирги кунда ҳаттоки ЕЧЛдаги марказий ўйинларнинг ҳам аксариятига «тотализатор»нинг тўғридан-тўғри таъсири бор эмиш. Топ-клубларнинг асосий даромади ҳам шундан эмиш.

У, айниқса, «Барcелона»-«ПСЖ» ўйинига алоҳида тўхталди. Айтишича, уларнинг жавоб ўйинидаги «мўъжизавий» 6:1 натижаларидан сўнг жамоанинг пули кўпайиб кетганмиш. Доимо ўз академиясига суянадиган «Барселона» ҳам катта суммадаги супер трансферларни амалга оширди. Жамоа қарзлари билан боғлиқ молиявий муаммолар гирдобидан қутулиб кетганлигини таъкидлади дўстим.

«ПСЖ» эгалари эса Неймар ва Мбаппе учун сал кам ярим миллиард евро сарфлашди. Дўстим шундай ўйинларни яна бир нечтасини санаб ўтди. Шуниси ажабланарлики, «Лестер»нинг чемпионлигини ҳам шунга йўйди. Мавсум бошида «Лестер»нинг ғалабасига букмекерлик идоралари 1га 1миллион коэфициент қайд этганини, шунда ҳам «Лестер»га мавсум бошида пул тикканлар бўлганлигини айтди. Қизиғи шундаки, тахминларда факт бўлмаса ҳам, мантиқ бордай гўё! Тўғриси билмадим! Дўстимга тайинли жавоб қайтаролмадим ҳам. Етмаганига, бугун ва эрта бўлиб ўтадиган ЧЛ ярим финал ўйинларига ҳам ўз тахминларини айтди. Унинг айтишича, финал олдидан ҳам битта камбэк бўлар эмиш. У шундай ишонч билан гапирар эдики, сал бўлмаса ишониб қолар эдим. Унга эътироз билдирган эдим, кулиб, қизиқ бир гапни айтди: Футбол катта бизнесга айланган экан.

Тўғриси, иккиланиб қолдим. Ич-ичимдан бу гапга ишонгим келмасди. Наҳотки, бутун дунёни пул учун футболдек завқу-шавққа бой ўйиндан маҳрум қилишади деган қўрқув бор эди. Яна билмадиму, футболнинг бизга кўринмас томонлари борлигига ҳеч ишонгим келмаяпти. Ишқилиб дўстим адашаётган бўлсинда! Йўқса, футбол ўзининг яна бир мухлисини йўқотади…

Яҳёхўжа УЛУҒХЎЖАЕВ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:25, 01.05.2018.
Ўқилди: 7023 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.