Бугун, 1 май куни Европа чемпионлар лигасининг ярим финал босқичидан ўрин олган энг қизиқарли ўйинларидан бири бўлиб ўтади.
Мадридда “Реал” Германиянинг “Бавария” клубини қабул қилади. Жамоаларнинг дастлабки баҳсдаги натижасидан хабарингиз бор. “Реал” Киммихнинг биринчи бўлиб урган голига Марсело ва Асенсионинг голи билан жавоб қайтариб, сафарда ғалаба қозонган эди.
Бугун эса яна икки буюк жамоа ўртасида буюк тўқнашув бўлиб ўтади. Кўпчилик футбол мутахассислари бугунги ўйинда икки жамоа ҳам гол уришини тахмин қилишмоқда. Балки мутахассислар адашмаган бўлиши мумкин.
Табиийки Зидан шогирдлари “Барселона” чемпионлигидан сўнг албатта, ЕЧЛда яна ғолиб чиқишга ҳаракат қилади. Хайнкес жамоаси эса мамлакат чемпионлиги билан бирга ЕЧЛ бош совринини олишни мақсад қилган. Бир сўз билан айтганда бугунги ўйин аввалгиларидан қизиқроқ ва рақобатга бой бўлади. Меҳмонларга финалга чиқиши учун битта гол кифоя. “Реал” эса айнан шу битта голни ўтказиб юбормаслик ва ўзи ҳам қарши ҳужумларда олдинга интилишда астойдил ҳаракатланади. Ўйинни ўтказиб юбормасдан кўриш учун албатта, бир нечта сабаблар бор.
Европа Чемпионлар лигаси, ярим финал.
Жавоб учрашуви.
Бош ҳакам: Жюнайт Чақир (Истанбул, Туркия)
23:45. “Реал Мадрид” – “Бавария”
Дастлабки учрашув: 2:1.
«Реал» янги футболчиларининг 2026/2027 йилги мавсумдаги рақамларини эълон қилди [4148]
«Реал» 3 нафар ярим ҳимоячисини трансферига блок қўйди [3931]
Арбелоа тўхтамаяпти: “Фулҳэм” энди “Барселона” футболчисини трансфер қилмоқчи [3190]
«Барселона» футболчиси жароҳат олиб, узоқ вақтга сафдан чиқди [3171]
«ПСЖ» Арда Гюлер учун катта таклиф юборди [2999]
«Лугано» Беҳруз Каримовнинг трансферини эълон қилди [2694]
«Реал»да Эндрик бўйича қарор қабул қилинди [2669]
Превью. "Пахтакор" - "Ал-Ҳуссайн" [2453]
“Реал” ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин — АS [2329]













