“Реал” клуби ҳужумчиси Карим Бензема “Бавария”га қарши учрашувда дубль муаллифига айланди.
Мадрид жамоаси эса ўз майдонида Еврокубоклар доирасидаги ўйинлар кетма-кет 42-голини урди. Ушбу рекорд аввал “Тоттенхэм”га (1961, 1984) тегишли эди, “қироллик клуби” “шпорлар” рекордини такрорлади.
Қизиқарлиси “Тоттенхэм”нинг голли серияларига 1985 йил “Реал” якун ясаган эди. 0:1.