“Манчестер Юнайтед” посбони Давид Де Хеа жамоада йил футболчиси деб топилди. Испаниялик посбон жами 67 фоиз овоз олди. Иккинчи ўрин Жейси Лингардга, учинчи ўрин эса Ромелу Лукакуга насиб этди.
Де Хеа тўртинчи марта “МЮ”нинг энг яхши футболчиси деб топилмоқда. Бу инглиз клуби учун рекорд ҳисобланади.