Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Рио Олимпиадаси совриндори Муроджон Аҳмадалиев Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюриб Умид Аҳмаджонов қабулида бўлди

Баҳо:
+ | -

Рио 2016 Олимпия ўйинлари ва Жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони Муроджон Аҳмадалиев Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюриб, ташкилот раҳбари Умид Аҳмаджонов билан учрашди.

Учрашув давомида боксчи АҚШда олиб бораётган профессионал фаолияти, у ерда ўтказган иккита жанги, навбатдаги режалари ҳақида гапириб берди.

Ўз ўрнида Умид Аҳмаджонов ҳудди Шаҳрам Ғиёсовдек, Муроджонни ҳам Токиода ўтказиладиган Олимпия ўйинларида кўриш истаги бор эканлигини маълум қилди.

Муроджон Аҳмадалиев эса бунга жавобан, агар имконият туғиладиган бўлса жон деб Япониядаги ўйинларда терма жамоамизга ёрдам беришини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Умид Аҳмаджонов бошқа бир боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов билан учрашув ўтказгани ва унинг Олимпия ўйинларида иштирок этиши мумкинлиги ҳақида хабар қилгандик.

Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати ушбу учрашувдан сўнг Муроджон Аҳмадалиев билан эксклюзив интервью уюштирди. Ушбу суҳбатни бироздан сўнг эътиборингизга ҳавола этамиз.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 14:48, 02.05.2018.
Ўқилди: 2319 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2896]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2560]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2495]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2414]

"Реал" ҳимоячиси вояга етмаган билан жинсий алоқа видеосини тарқатиш айблови билан судда пайдо бўлади [2413]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2281]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1933]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1815]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1806]

«Реал» Ямалнинг оёғини синдиришига бир баҳя қолган футболчини сотиб олмоқчи [1613]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик