Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига номзод футболчилар Тошкентда йиғин ўтказишди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоалари учун йиғинлар ўтказиш ва бўлажак мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўришлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига номзод футболчилар ўртасида 28 апрельдан 2 май кунига қадар “Чиғатой” спорт базасида ўқув-машғулот йиғинлари ўтказилди. Ушбу йиғин давомида мураббийлар штаби 2004 йилда туғилган ёш футболчиларнинг майдондаги фикрлаш қобилиятини, техник-тактик имкониятларини кўздан кечиришди, юзага келган камчиликлар таҳлил қилиниб, тегишли кўрсатмалар берилди.

Йиғин доирасида иккита назорат учрашуви ташкил қилинди. Бунёдкор стадионида бўлиб ўтган ушбу ўйинларда Азамат Абдураимов шогирдлари 2003 йилда туғилган “Спартак” жамоаси футболчиларини 3:1 ҳисобида, ҳамда шу йилда туғилган “Бунёдкор” жамоаси аъзоларини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратдилар.

Бундай ўқув-машғулот йиғинларини йил давомида мунтазам ўтказиб бориш режалаштирилган.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 20:38, 02.05.2018.
Ўқилди: 2582 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.