Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

«Нефтчи» ўз мухлисларини ҳурмат қилади

Баҳо:
+ | -

Бундан бир неча кун аввал расмий сайтимиз орқали "Нефтчи" фақат олға интилади" сарлавҳаси остида баёнот эълон қилинган эди. Мана шу баёнотда жамоанинг сўнгги вақтлардаги муваффақиятсизликларининг сабаблари ва мухлисларни стадионга чорлаш, жамоани қўллаб-қувватлашга ундалган.

Аммо ушбу баёнот бир қатор спорт сайтларида умуман нотўғри талқин қилинган. (айнан қайси сайт эканлиги барчага яхши маълум. Балки клуб сайтга расмий раддия қайтаришни, шу орқали ўзини реклама қилишни истагандир. Афсус, уларни истагини амалга ошира олмаймиз).

Эмишки, "Нефтчи" жамоасининг 2018-йилги омадсиз натижаларида жамоа ишқибозлари айбдор экан. Ҳа, айнан клуб баёнот бериш орқали мағлубиятларда ўз мухлисларини сабаб қилиб кўрсатгани учун қораланган.

Лекин клуб баёнотининг ҳеч бир жумласида Суперлигидаги омадсизликларда МУХЛИСЛАР АЙБДОР деган жумла мавжуд эмас. Фикримизга қўшилмаганларга эса, баёнотни қайта ўқиб чиқишни тавсия қиламиз. Аксинча, клуб ўзининг жонкуяр ва содиқ мухлисларига шундай қийин паллаларда хам футболчиларни қўллаб қувватлаб турганлиги учун ташаккур изхор қилган холда, баъзи бир мухлисларга ўйинлар чоғида жамоа футболчиларига турли-хил хайқириқ ҳамда сўкишлар билан босим қилмасликни, ва ишонч билдиришга чорлаган холос. Балким бир оз танбех хам берган, лекин бу жамоа мағлубиятида мухлис айбдор деган нарса эмас! 

Клуб баёнотини нотўғри талқин қилган сайт ижодкорлари жамоа ва мухлислар ўртасида норозилик кайфиятини келтириб чиқариши мумкин эди. Аммо клубимиз мухлислари ўз жамоасига ишонади ва вазиятни нотўғри муҳокама қилган сайт хабарига ҳатто эътибор ҳам қилишмайди.

Аслини олганда, сайтнинг асл мақсади клуб ва мухлислар ўртасида муросасизлик оқибатида жанжал келтириб чиқариш нияти бўлган бўлса ажаб эмас. Лекин сайт чиқарган мақола сарлавҳаси кишини кулдиришдан бошқасига ярамайди.

Сўнгги сўз ўрнида юқоридаги "ақлли" сайт ходимларига жамоанинг сўнгги баёнотини нотўғри талқин этганлиги, Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган интелектуал мулк хуқуқларининг бузилиши, яъни тайёр материални мухлислар ва жамоа ўртасида низо келтириб чиқарувчи холатга келтириш ва нотўғри талқин қилинганлиги учун жавобгарлик мавжуд эканлиги хақида эслатиб ўтамиз!

Жонкуяр мухлисларимиздан эса ушбу холат учун узр сўраймиз!

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 14:24, 03.05.2018.
Ўқилди: 2462 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.