Кириш Регистрация
05/02 13:00 Ироқ 2-4 Эрон
05/02 17:00 Индонезия 5-3 Япония
07/02 00:45 Верона - Пиза
07/02 01:00 Лидс - Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта - Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона

Заиф эшитувчилар ўртасидаги 4-Осиё чемпионати. Ўзбекистон — Жанубий Корея 0:5

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистоннинг заиф эшитувчилар терма жамоаси Осиё чемпионатида иштирок этиш Жанубий Кореяга йўл олгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Жанубий Кореянинг Чангвун 4-Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Муроджон Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг “А” гуруҳида Жанубий Корея, Малайзия, Япония терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган. "В" гуруҳида эса Эрон, Тайланд, Саудия Арабистони, Кувайт ва Уммон термалари кураш олиб бормоқда. 

Вакилларимиз дастлабки иккита ўйинда мағлуб бўлишганди. Японияга қарши 0:2, Малайзияга қарши эса 2:4 ҳисоблари қайд этилгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

2 май куни вакилларимиз гуруҳдаги сўнгги учрашувда мусобақа мезбонлари Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боришди. Учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Корея футболчиларига 0:5 ютқазиб, мағлубиятлар сонини 3 тага етказиб олишди.

Мусобақа форматига кўра иккита гуруҳдаги 9та жамоа ичида дастлабки 5та ўринни эгаллаган жамоалар Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишади.

Энди вакилларимиз эртага 4 май куни "В" гуруҳидаги Саудия Арабистони терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 06:00да бошланади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 15:55, 03.05.2018.
Ўқилди: 2301 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.