Кириш Регистрация
05/02 13:00 Ироқ 2-4 Эрон
05/02 17:00 Индонезия 5-3 Япония
07/02 00:45 Верона - Пиза
07/02 01:00 Лидс - Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта - Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона

Умид Аҳмаджонов Дубайда Осиё велоспорт Конфедерацияси президенти билан учрашди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти ва мамлакат футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов футбол бўйича Осиё чемпионатининг қуръа ташлаш маросимида иштирок этиш учун Дубай шаҳрига жўнаб кетгани хақида хабар бергандик.

Сафар давомида МОҚ раҳбари бир қатор Халқаро спорт ташкилот раҳбарлари билан кўришиб, музокаралар ўтказиши ҳам режалаштирилганди. Ана шундай учрашувлардан дастлабкиси бугун Осиё велоспорт конфедерацияси президенти Осама Аҳмад Абдулла ал-Шафар билан бўлиб ўтди.

Дубайда ташкил этилган учрашувда томонлар Ўзбекистонда велоспортнинг ривожланиш тенденциялари, спортнинг ушбу турини янада оммалаштириш, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, мамлакат велосипед спорти федерацияси ҳамда Осиё велоспорт Конфедерацияси ўртасида стратегик алоқаларни янада кенгайтириш, ҳамкорликда амалга оширилаётган бир қатор лойиҳалар ҳусусида фикр алмашишди.

Шунингдек, Тошкент мезбонлик қиладиган 2019 йилги Осиё чемпионатининг ташкилий масалаларини муҳокама қилишди. Умид Аҳмаджонов яқин ҳамкорлик учун жаноб ал-Шафарга миннатдорчилик билдирди ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси номидан эсдалик совғаларини тақдим этди.

Мазкур учрашув Ўзбекистонда велоспорт ривожи, унинг тараққиёти йўлида ташланган навбатдаги муҳим қадам бўлди десак адашмаган бўламиз.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 20:00, 03.05.2018.
Ўқилди: 1519 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.