Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Ўзбекистон ва БАА Миллий олимпия қўмиталари Президентлари Дубайда ўзаро учрашув ўтказишди

Баҳо:
+ | -

Хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Осиё футбол Конфедерацияси Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа таклифига биноан Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб турибди.

Сафар давомида Умид Аҳмаджонов мамлакат Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Аҳмад бин Муҳаммад бин Рашид ал-Мактум билан ҳам учрашув ўтказди.

Учрашув давомида томонлар Олимпия ҳаракатини ривожлантириш борасида ўзаро тажриба алмашиш бўйича музокаралар олиб боришди.

Унда Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари спортчиларининг қўшма машғулот ўтказишларига алоҳида урғу берилди.

Суҳбат давомида шунингдек Жакартада бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари ҳамда 2020 йилда Токио мезбонлик қиладиган Олимпия ўйинларига тайёргарлик жараёни бўйича ҳам сўз борди.

Аввалроқ МОҚ раҳбари Осиё велоспорт конфедерацияси президенти Осама ал-Шафар билан учрашгани ҳақида хабар бергандик.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 22:50, 03.05.2018.
Ўқилди: 3383 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.