"Пахтакор" ярим ҳимоячиси "Қўқон-1912" билан ўйин хусусида фикрларини билдириб ўтди.
- Мураббий бизга ўйин қийин кечиши ҳақида гапирганди. Биринчи бўлимда гол ўтказиб юбордик, аммо кейин кетма-кет имкониятларга эга бўлдик.
Улардан фойдалана олмадик. Ҳисобни тенглаштирганимиздан кейин вазиятларни қўлдан чиқардик.
Бу биз учун яхши натижа эмас. Ғалаба қозонмаганимиздан хафамиз, аммо кейинги учрашувга тайёргарлик кўришни бошлаш лозим.