Кириш Регистрация
05/02 13:00 Ироқ 2-4 Эрон
05/02 17:00 Индонезия 5-3 Япония
07/02 00:45 Верона - Пиза
07/02 01:00 Лидс - Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта - Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона

ЎФА Футболни ривожлантириш бошқармаси вакиллари Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикасида бўлишди

Баҳо:
+ | -

ЎФА қошида ташкил қилинган янги "Футболни ривожлантириш" бошқармасининг асосий вазифаси, ҳудудлардаги болалар футболини оёққа турғазиш ва уларни профессионал ишлашлари борасида чора тадбирларни ишлаб чиқиш.

Шунинг учун бўлим аввало ҳудудлардаги болалар футболига яратилган шароитлар ва у ердаги федерацияларни ишлари билан яқиндан танишиб чиқиши лозим эди. Дастлабки қадам водийга ташланганидан хабарингиз бор, куни кеча бўлим вакиллари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бўлиб у ердаги ҳолат билан яқиндан танишдилар.

Хоразм вилоятида фаолият олиб бораётган маҳаллий федерация болалар футболи учун турнирларни ҳудудий қисмларда ўтказадиган бўлдилар. Урганч ва унинг атрофидаги жамоаларнинг кўплиги у ерда қийинчиликсиз иш бошлаш имкониятини беради. Қолаверса, спорт қўмитаси вакиллари ҳам Президент фармонини бажариш бўйича маҳаллий федерацияга ёрдам беришларини айтиб ўтдилар.

Қорақалпоғистон Республикасидаги асосий муаммолардан бири ҳудудларни БЎСМлар билан чекланаётганлиги бу эса рақобат учун кам. Шунинг учун бу ерда сентябрь ойида олий таълим вазирлиги билан тузилган меморандум асосида мактаблар ўртасида биринчиликни йўлга қўйиш борасида бир тўхтамга келинди. Шу билан бир қаторда Қорақалпоғистон Республикасида болалар клублари сонини ошириш бўйича ҳам чора-тадбирлар ишлаб чиқиши борасида келишиб олинди.

Футболни ривожлантириш бошқармасининг кейинги сафари 8-10 май кунлари Навои ва Бухоро вилоятларига амалга оширилади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 11:40, 07.05.2018.
Ўқилди: 2294 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.