Кириш Регистрация
05/02 13:00 Ироқ 2-4 Эрон
05/02 17:00 Индонезия 5-3 Япония
07/02 00:45 Верона - Пиза
07/02 01:00 Лидс - Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта - Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона

Paynet фаолияти тўхтатилмайди

Баҳо:
+ | -

балки аҳолига янада қулай хизмат кўрсатишни бошлайди

Интернет тармоқларида «Ўзбекистонда PAYNET фаолияти тўхтатилади» мазмундаги аҳолини чалғитувчи хабарлар тарқалмоқда.

Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг яқинда имзоланган қарорига кўра, эндиликда “UzPaynet” МЧЖ фаолияти тўхтатилмай туриб, Халқ банки тизимида Paynet савдо белгиси остида ўз фаолиятини аҳолига янада қулай тартибда давом эттиради.  

Бунда, фақатгина “UzPaynet” МЧЖнинг мулкчилик шакли ўзгарган ҳолда, унинг барча мажбуриятлари Акциядорлик тижорат Халқ банки зиммасига ўтказилади.

Гап шундаки, Халқ банки томонидан Paynet орқали амалга оширилаётган тўлов тизими янада такомиллаштирилиб, янги замонавий хизмат турлари таклиф этиб борилади.

Хусусан, бугунги кунда, Paynet мобил иловаси жорий қилинган бўлиб, аҳолидан кўплаб тўловлар қабул қилиб келинмоқда.

Қайд этиш жоизки, Халқ банки юртимизда энг йирик тармоққа эга, яъни республикамизнинг барча ҳудудларини тўлиқ қамраб олган банк ҳисобланиб, ўзининг 200 га яқин филиаллари ва 3 мингдан ортиқ муассасалари орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига тезкор ва сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, бугунги кунда Рaynet шохобчалари орқали аҳолига кўрсатилаётган хизматларни эндиликда Халқ банки филиаллари, муассасалари ҳамда Рaynet шохобчалари орқали янада кенгроқ, қулайроқ тарзда кўрсатиш имконияти яратилади.

Банк ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида.

Манба: xb.uz
Киритилди: 13:48, 07.05.2018.
Ўқилди: 4952 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.