УЕФА "Атлетико" ва "Марсель" клублари ўртасида Европа лигаси финал учрашуви ҳакамларини эълон қилди.
Финалда Бьорн Куйперс бошлиқ голландиялик ҳакамлар бригадаси ишлайди. Қанот ҳакамлари - Сандер ван Рукел ва Эрвин Зейнстра, қўшимча ҳакамлар – Пол ван Букел ва Данни Маккели. Тўртинчи ҳакам - польшалик Шимон Марчиняк.