5 май куни Тошкентдаги муҳташам “Ўзбекистон” спорт мажмуасида профессионал бокс оқшоми ташкил этилди.
Кечанинг марказий жангида Азизбек Абдуғофуров россиялик Дмитрий Чудиновга қарши рингга чиқди. 12 раунд давом этган жангда ғолиб очколар ҳисобига кўра аниқланди. Жанг якунига кўра, Азизбек Абдуғофуров 118:110, 118:110, 117:111 ҳисобларида ғалаба қозонди ва WBC Silver камари соҳибига айланди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, жанг кечасига ўзбекистонлик машҳур боксчи Руслан Чагаев ҳам ташриф буюрди ва ҳамюртларининг ғалабасидан шод бўлиб, уларнинг қайд этган натижасидан қойил қолганини тан олди.
Жанг кечасида қуйидаги беллашувлар бўлиб ўтди:
Жамшид Нажмиддинов – Каха Аветисиани (Грузия) (Жамшид Нажмиддинов 1-раундда нокаут эвазига ғалаба қозонди).
Бекзод Турсунбоев – Рой Мухлис (Индонезия) (Бекзод Турсунбоев 1-раундда нокаут эвазига ғалаба қозонди).
Умид Рустамов – Давид Рибакони (Грузия) (Умид Рустамов 3-раундда нокаут эвазига ғалаба қозонди).
Улуғбек Собиров – Жоржи Унгиадзе (Грузия) (Улуғбек Собиров 2-раундда нокаут эвазига ғалаба қозонди).
Олимжон Назаров – Хвича Гиголашвили (Грузия) 100:91, 100:90, 100:90.
Жасур Аҳмаджонов – Стеви Онген Фердинандус (Индонезия) 80:70, 80:71, 80:72.
Қудратилло Абдуқаҳҳоров – Тваха Кидуку (Танзания) 80:70, 80:72, 80:72.
Азизбек Абдуғофуров – Дмитрий Чудинов (Россия) 118:110, 118:110, 117:111.
Миллий Олимпия қўмитаси ташаббуси билан ушбу жанг оқшомини томоша қилиш учун қариялар уйидан меҳмонлар ташриф буюрди. Бу яқинлашиб келаётган байрам учун фахрийларга ўзига хос ажойиб совға бўлди.
Бироздан сўнг мазкур жангларнинг тўлиқ видеоларини Stadion.uz сайтида кўришингиз мумкин.