"ПСЖ" яримҳимоячиси Анхель Ди Мария "Атлетико"га ўтиши мумкин, дея хабар беради Сadena Ser.
Нашрга кўра, парижликлар раҳбарияти аргентиналик футболчини мадридликларга таклиф қилган. "ПСЖ" Ди Марияни сотиш билан молиявий фйр-плей қоидаларини мувофиқлаштирмоқчи.
"Атлетико" агар Антуан Гризманн "Барселона"га ўтиб кетса, Ди Марияга қизиқиш билдириши мумкин.