"Арсенал"клуби ва Франция терма жамоаси ҳимоячиси Лоран Косельни жароҳати сабабли операциядан чиққач, ўзини қўлллаб-қувватлаганларга миннатдорчилик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, футболчи энди АПЛнинг қолган ўйинларини ўтказиб юборади ва ЖЧ-2018да Франция термасига ёрдам беролмайди. Унинг тикланишига 6 ой вақт кераклиги айтилган.
"Мени қўллаганларнинг ҳаммасига раҳмат. Операция муваффаққиятли ўтди. Янги босқич бошланди. Ўзим учун, оилам, дўстларим ва мени қўллаётганлар учун курашишга чоғланяпман", - деб ёзади Косельни Инстаграмга.