Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

ЎФА Футболни ривожлантириш бошқармаси вакиллари Жиззахда бўлдилар

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонда футболни энг дастлабки бўғини — болалар футболидан бошлаб ислоҳ қилишни мақсад қилган ЎФА Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларини ичидан ўрганишни мақсад қилган.

Шу муносабат билан ЎФА Футболни ривожлантириш бошқармасида янги ишчи гуруҳ тузилди. Айни пайтда гуруҳ вакиллари ЎФАнинг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг топшириғи билан айни пайтгача Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятлари ва водийда бўлиб қайтдилар. 9 май куни ишчи гуруҳ Жиззахда бўлди.

Қувонарлиси шундаки, Жиззахда 2003-2006 йиллар оралиғида туғилган футболчилар ўртасида вилоят биринчилиги старт олиши арафасида. Аслида ЎФАнинг мақсади ҳам шундай, барча вилоятларда ўз чемпионатларини ишга тушириш. Бошқарма аъзолари Жиззах, Пахтакор, Шароф Рашидов ва Ғаллаорол туманларида бўлдилар.

Вилоятда футбол клублари асосан БЎСМлар орқали шаклланади. Табиийки, бу туманлардаги болаларни эҳтиёжини қондира олмайди. Шунинг учун сентябрь ойидан эътиборан барча ҳудудлардаги мактабларнинг терма жамоалари шакллантирилади ва вилоят футбол федерацияси томонидан назоратга олинади. Шу йўл орқали ЎФА Жиззахнинг чекка қишлоқларидан ҳам чиқадиган истеъдодларни пайқаш имкониятига эга бўлади.

Футболни ривожлантириш бошқармаси вакиллари 10 май куни Самарқандда бўлсалар, 11 майда Қашқадарё вилоятининг туманлари билан яқиндан танишадилар.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 09:54, 10.05.2018.
Ўқилди: 2573 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.