Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Тошкентда спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати бошланди

Баҳо:
+ | -

Бугун пойтахтимизда спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати старт олди. «Ўзбекистон» спорт мажмуаси мезбонлик қиладиган қитъа чемпионати октябрь ойида Буэнос-Айрес шаҳрида ўтказиладиган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланмалар ҳам тақдим этади.

Ушбу мусобақада Осиёнинг Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Ироқ, Иордания, Япония, Қозоғистон, Қирғизистон, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Мўғулистон, Покистон, Сингапур, Сурия, Таиланд, Тожикистон, Туркманистон, Тайвань, Яман ва Ўзбекистон каби 21 та давлатидан 400 нафарга яқин спортчи ва мураббийлар иштирок этадилар.

Маълумот учун, ҳар уччала йўналиш (эркин, юнон-рум ва аёллар кураши) бўйича бешта вазн тоифасида (ўсмирлар Олимпия ўйинлари дастурига киритилган вазнлар) чемпионликни қўлга киритган спортчилар лицензия соҳибига айланадилар. Демак, қитъа чемпионатида ўсмирлар Олимпия ўйинларига жами 15 та лицензия ўз эгасини топади.

Мусобақада умумий ҳисобда 30 та медаллар жамланмаси ўйналади. Қайд этиш лозимки, ушбу мусобақада ғолибликни қўлга киритган спортчилар олтин медаллардан ташқари, Осиё чемпионатлари тарихида илк маротаба ташкилотчилар томонидан тайёрланган махсус чемпионлик камарига ҳам эга бўладилар.

Айни пайтда юнон-рум кураши бўйича –45, -48, -51, -55, -60, -92, -110кг вазн тоифаларида финалчилар аниқланмоқда.

Ҳозирча ҳамюртларимиздан Л.Ўзбеков (-51кг) қозоғистонлик рақибини мағлубиятга учратиб, кейинги даврага йўл олди. К.Юнусхонов (-45кг) ва Муҳаммадали Сайдуллаев -(110кг)лар эса афсуски илк босқичдаёқ имкониятни бой бериб қўйишди.

Соат 17:30да мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. 18:00дан бошлаб эса финал беллашувлари старт олади. Демак, Буэнос-Айресга дастлабки йўлланмалар эгалари номи аниқ бўлади. Миллий олимпия қўмитаси ушбу мусобақада ёш полвонларимизга омад тилаб қолади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 13:06, 10.05.2018.
Ўқилди: 3276 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4215]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3662]

«Реал»нинг ички маълумотларини матбуотга тарқатишда гумон қилинаётган футболчи ким эканлиги маълум [2963]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2279]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2156]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2104]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2006]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1892]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1793]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1463]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик