Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Pepsi Суперлига. Пойтахт вилоят дербисида меҳмонлар зафар қучди

Баҳо:
+ | -

Тошкент вилояти дербиси ҳамиша муросасиз ўтиб келган. Мамлакат XXVII миллий чемпионати Супер Лигасининг 11-туридан ўрин эгаллаган ўйин ҳам бундан мустасно бўлмади.

Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ жамоалар очиқ ўйин намойиш этишга бел боғлаганликларини яширишмади.

Биринчи тайм аввалида ташаббус меҳмонлар томонида бўлди. Қарийб ўн дақиқа мобайнида “Металлург” футболчилари ҳимояланишга мажбур бўлишди. Шундай ҳужумлардан бирида мезбонлар посбони Жавоҳир Илёсов жамоасини муқаррар голдан қутқарди.

Тайм ўрталаридан бошлаб ҳудудий устунлик мезбонлар томонига ўтди. Бироқ комбинацияларни тугатишда АГМКга аниқлик етишмади. Бир сафар Исломбек Исоқжоновнинг жаримадан тепган тўпи дарвоза тўсинига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.

Биринчи бўлим анча кескин курашларга бой бўлди. Шундай тўқнашувлардан бирида жароҳат олган “Металлург” сардори Аброр Ҳусинов муддатидан олдин ўрнини Дилёрбек Ирматовга бўшатиб беришга мажбур бўлди.

Иккинчи таймда ҳам ўйин сценарийси ўзгармади. Ҳар иккала жамоа ғалаба иштиёқида майдонда тўп сурди, бироқ ҳужумларни якунлаш борасида оқсашди. Учрашувда дуранг натижа қайд этиладигандек кўринганди. Аммо учрашув тугашига беш дақиқа қолганда стандарт вазият меҳмонлар учун омадли бўлди. Бурчакдан тўп ўйинга киритилганда шамол тўпнинг йўналишини ўзгартирди ва Владимир Бубаньяга келиб тушди. Унинг енгил уринишидан кейин тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтди – 0:1.

“Металлург” – АГМК – 0:1 (0:0). Бекобод. “Металлург” стадиони. 10.05.2018 йил. 8047

Гол: Владимир Бубанья (85).

“Металлург”: Жавоҳир Илёсов, Аббосжон Отахонов, Шаҳзод Шайманов, Забихилло Ўринбоев, Исломбек Исоқжонов, Зоҳид Абдуллаев, Шерзод Файзиев, Акбаржон Исматуллаев, Муҳаммад Исаев (Суҳроб Нуруллоев,), Аброр Хусинов (Дилёрбек Ирматов,), Павел Смоляченкло.

АГМК: Павел Матяш, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Хуршидбек Мухторов (Қаҳрамон Баҳодиров,), Дилшод Жўраев, Шоҳназар Норбеков (Зафар Полвонов,), Лутфилло Тўраев, Владимир Бубанья, Владислав Косминин, Йован Жокич,Жавлон Гусейнов, Вадим Чемиртан.

Огоҳлантиришлар: Шаҳзод Шайманов (23), Акбар Исматуллаев (54), Суҳроб Нуруллоев (72), Аббосжон Отахонов (75), Павел Смоляченко (90+2) – Хуршидбек Мухторов (18), Йован Жокич (55), Жавлон Гусейнов (82).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:34, 10.05.2018.
Ўқилди: 2473 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3313]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2172]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1880]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1867]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1761]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1688]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1685]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1580]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1524]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1413]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик