Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Златан рамзий термаси ёхуд бу юлдузларни ЖЧ-2018да кўрмаслигимиз мумкин (фотогалерея)

Баҳо:
+ | -

Швециялик Златан Ибрагимович Россияга келади, аммо ЖЧда қатнашиш учун эмас. У мундиал ўйинларини кузатиш баробарида Сочида пляж футболи баҳсида ўзини кўрсатмоқчи. Умуман, яна бир қатор таниқли футболчиларнинг ЖЧ-2018 томошабинлари қаторидан жой олишлари эҳтимоли катта.

Жанлуижи Буффон, Давид Алаба, Жоржо Кьеллини, Леонардо Бонуччи, Артуро Видаль, Генрих Мхитарян, Гарет Бэйл, Алексис Санчес, Арьен Роббен ва Пьер-Эмерик Обамеянг каби йигитлар терма жамоалари саралаш чиғириғидан чиқолмагани учун Россияга келишмайди.

Яна шундай футболчилар ҳам борки, улар турли сабабларга кўра, турнир иштирокчилари рўйхатидан четда қолишлари мумкин.

Тўғри, қуйидаги фотожамланма (манба: soccer.ru)га киритилган айрим ўйинчилар ҳали умид узишмаган ва уларни бўлажак чемпионатда кўришимиз эҳтимоли йўқ эмас. Фақат бунинг учун омадлари келишию, тезроқ тикланишлари талаб этилади...

Дарвозабон. Аҳмад ал ШЕНАВИ (Миср)

Африка жамоасининг 45 ёшли голкипери - афсонавий Эссам ал Хадари асосий таркибдаги ўрнини йўқотганди, аммо ёш ал Шенави тиззасидан жароҳатланиб, сафдан чиқди.

Унинг ЖЧнинг илк ўйинида мисрликларга ёрдам беролмаслиги аниқ. Лекин шу туфайли ал Хадари ЖЧ тарихида майдонга тушган энг ёши катта футболчи мақомини олиши мумкин.

Ҳимоячи. Жибриль СИДИБЕ (Франция)

«ПСЖ» ва «Монако» ўртасидаги ўйин (7:1) ўнг қанот ҳимоячиси учун омадсиз келди. Маълум қилинишича, реактив тезликка эга ва техник салоҳияти баланд Жибриль турнир стартига қадар тўлиқ тикланишга улгурмайди.

Ҳимоячи. Жером БОАТЕНГ (Германия)

«Бавария»нинг ЧЛ ярим финали доирасида «Реал»га қарши кечган ўйини ЖЧ-2018ни яна бир ёрқин ижрочидан маҳрум қилди. Тўғри, Боатенг мундиалгача сафга қайтиши мумкин, аммо умид жуда кам.

Ҳимоячи. Виктор ВАСИН (Россия)

ЦСКА вакили ЖЧ ўйинларига зўр иштиёқ билан шайланаётганди, аммо бемаврид жароҳат... Викторнинг ҳам турниргача тайёр бўлиши гумон.

Ҳимоячи. Георгий ЖИКИЯ (Россия)

Айни пайт йўқотишлар бўйича айнан Россия термаси етакчи бўлиб турибди. «Спартак»нинг универсал ҳимоячиси Жикия ҳам ёқимсиз жароҳат оқибатида ўйин бобидаги ажойиб юксалишдан тўхтаб қолди.

Ярим ҳимоячи. Лукас БИГЛИЯ (Аргентина)

Аргентиналик ярим ҳимоячилар Испания термасига қарши кечган «ўртоқлик»да барчани уялтириб қўйишди. Хавотир устига муаммо - тажрибали Биглия «Милан»нинг «Беневенто» билан омадсиз ўйинида сафдан чиқди. Жаҳоннинг амалдаги вице-чемпиони шу жароҳат туфайли Россия мундиалини четдан кузатиши мумкин.

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 07:07, 12.05.2018.
Ўқилди: 20446 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.