Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Андрей Фёдоров: «Иккинчи даврада жамоам янада кучайишини истайман»

Баҳо:
+ | -

PEPSI Ўзбекистон Суперлигаси 11-турининг қизиқарли кечган ўйинларидан бирида "Локомотив" жамоаси ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилди. Голларга бой тарзда ўтган учрашувда "темирйўлчилар" 3:1 ҳисобида зафар қучишди.
 
Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "Локомотив" жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Андрей Фёдоров ҳамда ўйиннинг энг яхши футболчиси Икром Алибоев иштирок этишди.

- Учрашув биз учун осон ўтмади. Ўйинга киришиб кетишимиз қийин кечди. Кейин эса секин-аста ўз ўйинимизни топиб олдик ва кетма-кет 2та гол уришнинг уддасидан чиқдик. Иккинчи бўлимни ҳам ёмон ўтказмадик. Фақатгина гол ўтказиб юборган вазиятда бироз бўш ўйнадик, холос. Умуман олганда, турдан-турга ўйинимиз очилиб бораётганини айта оламан. Йигитлар майдонда имкон қадар яхши ўйин намойиш этишга уринишяпти. Ҳали олдинда бутун бошли 2-давра турибди. Биз 2-даврани аъло даражда ўтказишни истаймиз. Ҳали ёзги танаффусда жамоаларда ўзгаришлар бўлади. Умид қиламанки, жамоамиз танаффусда ўз таркибини ва ўйинини кучайтиради, - деди тажрибали мутахассис.

- Учрашувнинг илк дақиқаларида негадир ўйинимиз ўзимиз истагандек чиқмади. Лекин 15-дақиқалардан кейин ўйинга тўлиқ киришиб кета олдик ва яхши ўйнай бошладик. Биз бугун чиройли ғалабага эришдик. Умид қиламанки, мухлисларимиз намойиш этган ўйинимиздан мамнун бўлишди, - деди Алибоев.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 08:28, 12.05.2018.
Ўқилди: 3101 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик