Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Умид Аҳмаджонов Прокуратура органлари ходимлари ўртасидаги футбол мусобақаси финалида иштирок этди

Баҳо:
+ | -

Юртимизда турли соҳа вакиллари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва спортни, хусусан футболни оммалаштириш борасида кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилиб, бир қатор мусобақалар ўтказилмоқда.

Жумладан, Прокуратура органлари ходимлари ўртасида ҳам Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда футбол мусобақаси ташкил этилган бўлиб, бугун мазкур мусобақанинг Республика босқичи финал учрашуви бўлиб ўтди.  Тошкент темир йўллари транспорти ва муҳандислик институтида ўтказилган финал ўйинида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродов, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроиловлар иштирок этишди.

Финал ўйинида Қашқадарё ва Тошкент вилояти прокуратураси жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Муросасиз курашларга бой ўтган учрашувнинг асосий вақтида 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса омад Тошкент вилояти прокуратураси жамоасига кулиб боқди.

Финал учрашувидан сўнг ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Финалда муваффақиятга эришган жамоа аъзолари ҳамда мусобақанинг энг яхши ўйинчиси, энг яхши ҳимоячиси, энг яхши ҳужумчиси ва энг яхши дарвозабонига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 20:59, 12.05.2018.
Ўқилди: 2732 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.