Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Шаҳзод Нурматов: «Ўйинимдан кўнглим тўлган куни фаолиятимни якунласам бўлаверади»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, «Бунёдкор» Pepsi Суперлиганинг 10-турида «Насаф»ни мағлуб этишнинг уддасидан чиқишди (2:1). Майдон эгаларидан жамоа сардори Жавлон Иброҳимов ҳамда мавсумни юқори кайфиятда ўтказаётган Хуршид Ғиёсов гол муаллифига айланишди.

Биз учрашувдан сўнг ўйинни бошланғич таркибда бошлаб, 76-дақиқада ўз ўрнини Филип Райевацга бўшатиб берган ҳужумчи Шаҳзод Нурматовдан интервью олдик.

- Шаҳзод, «Насаф»га қарши марказий ўйинда ғалаба қозондинг­лар. Мазкур учрашувга қандай таъриф берган бўлардингиз?

- Ўйин кутилганидан ҳам қийин кечди. Айниқса, кетма-кет мағлубиятлардан сўнг бизда руҳий ҳолат яхши эмасди. Очиғи, шу нарса панд бериб қўйишидан чўчигандик. Мураббийимиз учрашув олдидан биз билан яхшигина гаплашиб олдилар.

Ҳамма бундан аввалги мағлубиятларни унутиб, бор эътиборини шу баҳсга қаратди. Бу ҳолатда фақат ўз кучимизга таянган ҳолда вазиятдан чиқиб кетишимиз мумкинлигини билардик.

- Миржалол Қосимов сизларни қандай руҳлантира олди?

- Қандай бўлмасин, бу ўйинда ғалаба қозонишимиз кераклигини айтди. Фақат шу йўл билан қийин вазиятдан чиқиб кетишимиз мумкинлиги ва энг муҳими, барчаси ўз қўлимизда эканлигига ишонтира олди. «Ташқаридан келиб, ҳеч ким бизга ёрдам бермайди», деди.

- Учта мағлубиятнинг ҳаммаси ҳам «Бунёдкор»нинг ўзигагина боғлиқ ҳолатда рўй бердими?

- Ҳа, фақат ўзимизга боғлиқ, деб ўйлайман. Айбни ўзгалардан излашни ёқтирмайман. Аслида, энг осони ҳам шу бўлса керак, яъни айбни бировдан қидириш.

- Тушкун кайфиятдан чиқиб кетдинглар, деб ҳисобласак бўладими?

- Муҳим ўйинда ғалаба қозондик ва бу билан турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб олдик. Ўйлайманки, омадсиз ўйинлар ортда қолди ва чемпионатнинг қолган учрашувларида очко йўқотмасликка интиламиз.

- Жамоада молиявий муаммолар йўқ, деб бўлмайди. Бундан ташқари, атрофда янграётган турли гап-сўзлар ҳам сизларга салбий жиҳатдан таъсир ўтказмай қолмайди, тўғрими?

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 08:04, 13.05.2018.
Ўқилди: 2045 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.