Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Ўзбекистон футбол ассоциацияси футболимиз афсонаси Биродар Абдураимовни 75 ёши билан қутлайди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўзбек футболининг афсонаси, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони ва “Шуҳрат” медали соҳиби Биродар Ҳасанович Абдураимовни 75 ёшлик юбилейи билан муборакбод этади. 

Биродар Ҳасанович 1943 йил 14 май куни Тошкент шаҳрида туғилган бўлиб, футболчилик фаолиятини 1960 йили Тошкентнинг “Пахтакор” клубида бошлаган. Кейинчалик Россиянинг “Спартак” ва ЦСКА клубларида ҳам бир муддат тўп сурган. Биродар Абдураимовнинг голлари ўзи тўп сурган жамоаларга катта натижаларга эришишга ёрдам берганини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Унинг ёрқин ўйини, бетакрор финтлари ва майдондаги ҳаракатлари кўплаб мухлисларни ўзига ром этарди. 

Биродар Абдураимов мураббий сифатида ҳам узоқ йиллар меҳнат қилиб, кўплаб шогирдларни тарбиялаб вояга етказган инсон ҳисобланади. У “Пахтакор”, “Шаҳрихон”, “Динамо”, “Навбаҳор” каби клубларда ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоасида фаолият юритган. 

Биродар Абдураимов “Пахтакор” футбол клубида 358та ўйин ўтказиб, кўп ўйин ўтказиш бўйича рекорд соҳиби ҳисобланади. 

Биродар Абдураимовнинг фарзандларини ҳам мухлислар кучли футболчи ва мураббий сифатида яхши танишади. Ҳозирда Азамат Абдураимов Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаб келмоқда. Жасур Абдураимов эса “Пахтакор” клубида ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритмоқда.  

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Биродар Ҳасановични таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилайди. Яна узоқ йиллар давомида ёш мураббийлар ва мутахассисларга ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшиб юришини тилаб қолади. 

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 11:36, 14.05.2018.
Ўқилди: 2410 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.