Кириш Регистрация
14/08 14:00 Ўзбекистон 3-0 Бангладеш
14/08 14:00 Хитой 6-0 Шарқий Тимор
14/08 14:00 Вьетнам 3-0 Покистон
14/08 17:00 Таиланд 1-1 Қатар
14/08 17:00 БАА 0-1 Сурия
14/08 17:00 Япония 1-0 Непал

Хабарлар

Бельгиялик мутахассислар Ўзбекистонда футболни ривожлантириш бўйича тақдимот ўтказишди

Баҳо:
+ | -

Бугун Миллий олимпия қўмитасида Уго Шонкенс бошчилигидаги бельгиялик мутахассислар меҳмон бўлишди. Улар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов ҳамда Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов билан учрашув ўтказишди.

Унда футболни ривожлантириш, бу йўлда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, уни тўғри ташкил этиш каби масалаларда фикр алмашилди.

Шоакрам Исроилов Ўзбекистонда футболни Европа тажрибаси асосида ривожлантириш йўлида иш олиб борилаётганлиги ҳақида гапирди.

«Ўзбек футболини янада ривожлантирмоқчимиз. Мамлакатимизга Европа футболи ҳавосини олиб кириш тарафдоримиз. Бугунги кундаги энг асосий вазифамиз жаҳон чемпионатида иштирок этиш. Бу борада кучли терма жамоалар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилишга алоҳида эътибор қаратяпмиз. Шунингдек, Ўзбекистон чемпионати беллашувлари ҳам янгича тизимда ўтказилмоқда. Шу ва бошқа ташкилий масалаларда сиздан турли маслаҳатлар, тавсиялар олсак хурсанд бўлардик», – деди Жисмоний тарбия ва спорт вазири.

«Энг аввало қизиқиш ва эътибор учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ўзбек спорти янгиликларни қабул қилишга тайёр. Биз мамлакатлар тажрибаларни уйғунлаштирган ҳолда ривожлантира оламиз. Бунинг учун инфратузилма, малакали кадрлар ва албатта маблағ керак бўлади. Ҳамкорлик қилишдан хурсанд бўламиз.

Энг аввало футболни ўрганиб чиқамиз, сўнгра бу борада тавсиялар берамиз. Кейин эса ўзбекистонлик футбол мутахассислари билан биргаликда янги тизимни ишлаб чиқамиз», – деди Уго Шонкенс.

Ўз навбатида Уго Шонкенс бу борадаги тажрибалари билан ўртоқлашди.

Шундан сўнг у футболни ривожлантириш учун Германияда татбиқ этган дастурни намойиш этиб берди. Бу борадаги ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 15:48, 16.05.2018.
Ўқилди: 1283 марта.
Фикрлар: 0 та.

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: stadionuz@mail.ru
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.