Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда малакали мураббийларни тайёрлаш, уларнинг савиясини мунтазам равишда ошириб бориш йўналишида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Шу мақсадда ЎФА мутахассислари томонидан юртимизнинг турли вилоятларида ОФК ва ЎФАнинг мураббийлик лицензияларига эга мутахассисларнинг касбий малакасини аниқлаш бўйича семинарлар ташкил қилиш режалаштирилган.
Ана шундай семинарлардан бири бугун 17 май куни Андижон вилоятида бошланди. Тадбирда 200 нафардан ортиқ мураббийлар қатнашяпти. Семинарнинг биринчи куни барча мураббийлардан билим ва кўникмалари бўйича имтиҳон олинди. Эртага амалий машғулотлар ўтказиш режалаштирилган.
Имтиҳонлар натижалари кўра мураббийлик фаолияти билан шуғулланиш талабига жавоб бермайдиган мутахассислар тегишли мураббийлик сертификатлари ва лицензияларидан маҳрум қилинади.
Бундай семинарлар бутун республикамиз бўйлаб ўтказилиши режалаштирилган.













