Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Челси» Англия кубогини қўлга киритди

Баҳо:
+1 | -

Англия кубогининг ҳал қилувчи баҳси бўлиб ўтди. Лондондаги «Уэмбли» ўйингоҳида «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» клублари тўқнаш келишди.

Мазкур ўйин ҳар иккала жамоа учун мавсумни соврин билан якунлаш учун сўнгги имконият эди. Боиси, ютқазган жамоа ушбу мавсумни бирорта совринсиз якунлашга мажбур бўларди. Бугунги учрашувда биринчи бўлиб гол урган жамоа тактик жиҳатдан устунликка эга бўлиб оларди. Бу имкониятдан Конте шогирдлари фойдаланишди.

Биринчи бўлимнинг ўрталарида Эден Азар тезлик эвазига "МЮ" футболчиси Фил Жонсдан ўтиб кетди, ҳимоячи жарима майдончаси ичида рақибини йиқитишга мажбур бўлди. Бельгиялик футболчининг ўзи белгиланган пенальтидан самарали фойдаланиб, ҳисобни очди.

Қолган дақиқаларда "Челси" ҳисобни ушлашга ҳаракат қилди. "МЮ" яратган имкониятлардан фойдалана олмади. Тибо Куртуа ҳам ўйинни юқори савияда ўтказди.

Шу тариқа, "Челси" ўз тарихида 8-марта Англия кубогини қўлга киритди. Жозе Моуриньо эса ушбу мавсумни совринсиз якунлади.

Англия кубоги, финал
19 май, 21.15, «Уэмбли»
ЧЕЛСИ – МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 22, пенальти Азар.
Челси – Куртуа, Аспиликуэта, Кэйхилл, Рюдигер, Мозес, Азар (Виллиан, 90), Фабрегас, Канте, Бакайоко, Алонсо, Жиру (Мората, 89).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Жонс (Мата, 87), Смоллинг, Валенсия, Янг, Погба, Матич, Лингард (Марсьяль, 73), Эррера, Санчес, Рэшфорд (Лукаку, 73).
Огоҳлантиришлар: Жонс (21), Валенсия (58), Куртуа (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:42, 19.05.2018.
Ўқилди: 25379 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3232]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2108]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1834]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1829]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1761]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1551]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1510]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1494]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1444]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1421]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик