Кириш Регистрация

Осиё ўйинлари олдидан: терма жамоаларимиз ўқув-машғулот йиғинларини қизғин давом эттирмоқдалар

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, 18 август куни Индонезияда XVIII ёзги Осиё ўйинлари старт олади. Ўзбекистон спорт делегацияси мазкур нуфузли мусобақада муносиб иштирок этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Бу борада Миллий олимпия қўмитаси терма жамоаларимиз учун барча керакли шарт-шароитларни яратиб берган.

Бугунги кунда бир неча спорт турлари бўйича терма жамоаларимиз Осиё ўйинларига қаратилган ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқдалар. Жумладан, эшкак эшиш («Туябўғиз» сув омбори), дзюдо (Чирчиқ), бокс (Ангрен), бадиий гимнастика (Тошкент), каратэ (Бўстонлиқ) бўйича терма жамоа аъзолари айни пайтда машғулотларни жадаллик билан давом эттирмоқдалар.

Шунингдек, ўсмирлар Олимпия ўйинларида қатнашадиган каноэчи ва курашчиларимиз ҳам Аргентинадаги мусобақага аллақачон тайёргарликни бошлаб юборганлар.

Маълумот учун, бугунги кун ҳолатига кўра, Ўзбекистон спорт делегацияси Жакартадаги Осиё ўйинларида 264 кишилик таркиб билан иштирок этиши кўзда тутилмоқда. Аммо мусобақа бошланишига яқин таркиб янада кенгайиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Спортчиларимиз 28 та спорт тури бўйича ўтказиладиган беллашувларда юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар. Воқеалар ривожини биз билан кузатиб боринг.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 04:10, 23.05.2018.
Ўқилди: 1890 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3625]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3319]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3202]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3177]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3107]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2893]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2732]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [2058]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1979]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1832]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик