"Наполи"дан истеъфога чиққан мутахассис Маурицио Сарри "Зенит"да иш бошлаши мумкин.
Чемпионат.com хабарига кўра, "Челси" билан ҳам музокара олиб бораётган италиялик мутахасиснинг агенти питерликлардан якуний жавоб кутмоқда.
"Челси" ҳозирча янги мавсумда жамоани ким бошқаришини аниқлагани йўқ. Сарри номзодлардан бири бўлиб турибди, аммо унинг агенти биринчи бўлиб "Зенит" билан келишади.
Саррининг "Зенит"ни бошқариши ҳақида май ойи охиригача эълон қилиниши мумкин.