Киев шаҳри мэри Виталий Кличко "Реал"нинг 2000 минг мухлиси ЕЧЛ финали чипталарини қайтариб бергани ҳақидаги хабарга изоҳ берди.
"Мухлислар оммавий тарзда финал чипталарини қайтаришаётгани ҳақида хабар тарқалди, чунки яшаш учун жой йўқ ёки жой қиммат эмиш. Кўп сонли мухлислар бу чипталарни сотиб олишга тайёрлар. Биз "Реал", "Ливерпуль" клублари билан, фан-клублар билан боғланиб, чипталарни қайтариб бераётганлар ҳақида маълумот сўрадик, чунки бунга тайёр эдик. Жим-житлик. Бу ёлғон хабар.
Нархлар эса турли акйиялартуфайли кўтарилган, бу нафақат Киевда, балки дунё амалиётида ҳам шундай. Афсуски, шаҳар бизнесни бошқара олмайди, бу бозор", - дейди Кличко.