Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

“Металлург” футбол клубида фахрийлар билан учрашув бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

“Металлург” футбол клуби бугунги даражасигача етиши йўлида фахрий футболчиларнинг ҳиссаси катта бўлган.

Турли йилларда шаҳримиз жамоаси шарафини нафақат мамлакатимиз миқёсида, балки халқаро миқёсда ҳам таниқли бўлган инсонлар ҳимоя этишган.

Жумладан, айни пайтда клубда масъул лавозимларда фаолият юритиб келаётган Абдуқаҳҳор Маърифалиев, Февзи Давлетовлар Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 1994 йили Хиросима майдонларида ўтказилган XII Осиё ўйинларининг чемпионлари бўлишган. Бу ютуқ миллий терма жамоамиз учун ҳозирча қитъа миқёсидаги энг катта ютуқ бўлиб турибди. 

Клуб ишларини ташкил этиш режасига биноан яқинда “Металлург” футбол клубида ўша тарихий ғалабанинг 24 йиллиги муносабати билан маънавият соати – учрашув ўтказилди.

Учрашувга шунингдек, Бекобод футболи тараққиётига муносиб улуш қўшган фахрийлар -  Виталий Цхай ҳамда Хурсанд Режаповлар таклиф этилди. Ўз вақтида собиқ Иттифоқ даврида Бекобод шаҳри жамоаси шарафини муносиб ҳимоя этган футбол фахрийлари Бекобод шаҳрида футболни тикланиш жараёни қандай кечганлиги ҳақида бугунги авлод вакилларига хотираларидан сўзлаб беришди.

Ўз навбатида Хиросима майдонларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя этган Давлетов, Маърифалиев сингари инсонларнинг клуб бошқарувида фаолият юритаётганлиги ёшларга ўрнак бўлиши лозимлигини, улардан тинимсиз ўрганиш, маҳоратларини ўзлаштиришлари ҳақида сўз юритдилар.

Февзи Давлетов ҳамда Абдуқаҳҳор Маърифалиевлар эса Хиросима майдонларидаги тарихий ютуқ йўлидаги қийинчиликлар, терма жамоанинг қандай йиғилгани-ю, ҳар битта учрашувга кўрилган тайёргарлик, рақибларни ўрганиш, шунга яраша танланган тактикалар ҳақида гапириб беришди. Ўша пайтдаги ўйинчиларга яратилган шароит ва бугунги авлод вакилларидаги имкониятларни қиёсан таққослашди. Бугунги ёшларимиз яратилаётган имкониятларнинг қадрига етиш кераклигини, ўз устларида тинимсиз ишлашлари лозимлигини ва терма жамоа мураббийлари эътиборига тушиб, халқаро майдонларда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя этишлари лозимлигини таъкидлашди.

Учрашув давомида “Металлург” футбол клубидан Ўзбекистон терма жамоасига таклиф этилаётган футболчилардан Забихилло Ўринбоев, Аббос Отахонов, Суҳроб Нуруллоевлар устозларга ажойиб хотиралар учун миннатдорчилик билдиришди. Бундай тадбирлар тез тез ўтказиб турилса, футболчиларга кони фойда бўлиши таъкидланди. “Металлург” футбол клубида тез орада ўзбек футболи осмонида ёрқин порлаган юлдузлар билан яна учрашувлар ташкил этилишига келишиб олинди. 

Комилжон Жумаев

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 15:40, 24.05.2018.
Ўқилди: 2197 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.