Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Ислоҳотлар давом этади: Ўзбекистон «Rowing and Canoe» федерациясига янги раҳбар сайланди

Баҳо:
+ | -

Ўзбек спортида ислоҳотлар давом этади. Ана шу мақсадда бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон «Rowing and Canoe» федерациясининг навбатдан ташқари конференцияси ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти, Бош «Rowing and Canoe» федерацияси мутасаддилари, спортчи ва мураббийлар иштирок этишди. Йиғилиш аввалида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти маслаҳатчиси Комилжон Худойберганов конференциянинг кун тартиби билан таништирди.

Маълумки, эшкак эшиш спорт турлари Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасига кўплаб медаллар тақдим этувчи йўналишлардан бири ҳисобланади. Шу сабабдан ҳам, олдинда турган Осиё ўйинларида ҳам мазкур федерация спортчиларидан табиийки кўплаб медаллар кутиб қолинади. Бунинг учун албатта шароитларни яхшилаш, янгича йўналишда иш олиб бориш ва ўзига ҳос янгиликларни жорий этиш муҳим аҳамият касб этади.

Шу сабабдан ҳам мамлакатимизда эшкак эшиш спорт турлари ривожига қўшаётган ҳиссаси, кўп йиллик меҳнати инобатга олиниб, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан федерация раҳбарлигига Худоёр Мамажонович Аҳмедовнинг номзоди таклиф этилди. Делегатлар бир овоздан ушбу номзодни қўллаб-қувватладилар. Шу тариқа Худоёр Аҳмедов Ўзбекистон «Rowing and Canoe» федерациясининг президенти этиб сайланди.

Ташкилот бош котиблигига эса Вячеслав Сергеевич Дидрих номзоди таклиф қилинди. Йиғилганларнинг аксарият қисми мазкур номзодни ушбу лавозимга сайладилар. Бундан буён В.Дидрих «Rowing and Canoe» федерацияси бош котиби лавозимида фаолият олиб борадиган бўлди.

Конференция қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди. Унда федерация вакиллари юзага келган муаммолар, тайёргарлик жараёни учун шароитлар ҳақида фикр билдиришди.

Янги раҳбар Худоёр Аҳмедов ўзига билдирилаётган ишончни оқлаш учун бор имкониятини ишга солишини таъкидлаб ўтди.

«Зиммамга қандай масъулият юкланаётганини ҳис қилиб турибман. Келажак учун режаларимиз катта. Олдимизга Миллий олимпия қўмитаси томонидан катта вазифалар қўйилди. Бизни олдинда Осиё ўйинлари, ўсмирлар Олимпия ўйинлари кутиб турибди. Шунингдек, Токио Олимпиадасига ҳам муносиб тайёргарлик кўришимиз лозим. Ишонч учун миннатдорчилик билдираман. Ўзимга билдирилаётган ишончни оқлайман. Ҳамжиҳатликда иш олиб борамиз», – деди федерациянинг янги раҳбари.

Йиғилишда Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов Академик ҳамда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича терма жамоаларимизга Осиё ўйинларида катта умид билдирилаётгани, Жакартадаги қитъанинг энг нуфузли мусобақасида натижаларни янада яхшилаш устида иш олиб бориш, бунинг учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ишлаш тизимини тўғри йўлга қўйиб олиш кераклигини қайд этиб ўтди.

Янги раҳбарият олдига маълум вазифалар белгилаб берилди. Шароитлар географик жиҳатдан пуҳта ўрганилиб, ишни самарали ташкил қилиш лозимлиги айтилди. 

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 17:23, 24.05.2018.
Ўқилди: 5026 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.