Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

“Кичкинтойлар-ширинтойлар” беллашувларининг Тошкент шаҳар босқичи ўтказилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Хабар бериб ўтганимиздек, май ойидан бошлаб Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги томонидан мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилар ўртасида “Кичкинтойлар-ширинтойлар” оммавий спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.

Бугун, 24 май куни Тошкент шаҳар спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида ушбу мусобақаларнинг Тошкент шаҳар босқичи ўтказилди.

Бунгача, Тошкент шаҳрининг барча туманларида “Кичкинтойлар-ширинтойлар” оммавий спорт мусобақаларининг саралаш босқичлари ўтказилиб, энг кучли жамоалар шаҳар босқичида туман шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўлга киритгандилар. Жамоа таркибида 5 нафар ўғил ва 5 нафар қиз болалар беллашувларда иштирок этишди.

Мусобақа тасдиқланган дастур асосида 4 та йўналишда ўтказилди. Беллашувлар якунига кўра, Юнусобод тумани жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда Мирзо Улуғбек ва Учтепа тумани жамоаларига насиб қилди. Ғолиб ва совриндор жамоаларига Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси томонидан футболка, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Июнь-август ойларида Республикамизнинг қолган вилоятларида ҳам мазкур йўналишдаги мусобақаларнинг ҳудудий беллашувлари ҳам ташкил қилинади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 20:18, 24.05.2018.
Ўқилди: 2842 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.