Бразилия футбол нуқтаи назаридан чин истеъдодлар макони - бу исбот талаб қилмайдиган тушунча.
Карнавалларию, қуёшли пляжлари билан ҳам танилган мамлакат футболида ҳар йили янги-янги туғма иқтидорларнинг катта саҳнага чиқиб, «Янги Пеле» ёхуд «Янги Роналдо», «Янги Роналдиньо» каби мақомларни олишлари аллақачон табиий ҳолга айланиб улгурган.
Охирги йилларда эса тўп билан муомала бобида яққол кўзга ташланадиганларни «Янги Неймар» қабилида таърифлашмоқда. Айтиш жоиз, бундайлар кўп...
РОДРИГУ («Сантос»)
17 ёшли йигитча «Сантос»нинг бошланғич таркибидан мустаҳкам жой олишга улгурди ва асосийси, ўз ҳаракатлари билан мухлисларни ҳайрат кўчасига етакламоқда.
Эътибор қаратинг, ёш ҳужумчининг шартномасида белгиланган товон пули миқдори нақ 50 миллион еврога тенг. Яна бир диққатга сазовор томони, бундан 6 йил олдин спорт кийимларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган машҳур компаниялардан бири 11 ёшли Родригунинг тўп билан ишлаш маҳоратига тан бериб, ҳомийлик шартномаси тузганди.
Нақ 5 йилга! Айнан шу фирма вақтида Неймарни қаноти остига олиб, адашмаганди. Фарқи шуки, Бразилия футболининг бугунги бош юлдузи ўшанда 13 ёшда эди.
Таъриф. Родригу атлетик жиҳатдан ўта чаққон, тезкор ва ўта кучли зарбага эга. У «Сантос»нинг барча ёш тоифасидаги жамоаларида тўп-урар бўлган.
Факт. Клуб ёш ҳужумчи билан илк профессионал шартнома тузиш чоғи унга дарҳол 6 минг евро миқдорида маош белгилади. Ваҳоланки, «Сантос» одатда 16 ёшли футболчига 1000 евродан кўп маош бермайди.
Дави НОГЕЙРА («Сантос»)
«Сантос»нинг яна бир умидли лойиҳаси - бу 9 ёшли Дави. У айнан шу йил спорт кийим-кечаклари йўналишидаги фирма билан шахсий шартнома тузиб, бу борада Неймардан ҳам, Родригудан ҳам ўзиб кетди.
Дави аввалига футзал билан шуғулланди, энди эса катта футболни маҳв этиш ҳаракатини бошлади. Натижалари чакки эмас - ўртача ҳисобда айтганда, 1та ўйинда 1тадан кўп гол урмоқда.
Таъриф. Ногейра етакчилик қобилиятидан ҳам бебаҳра қолмаган. Дейлик, ҳозирда ўз ёши тоифасидаги жамоани майдонга сардор сифатида бошлаб тушмоқда.
Факт. Бразилия қонунчилигига кўра, клубларнинг 14 ёшдан кичик футболчилар билан расман шартнома тузиши тақиқланади. Шунингдек, уларга маош бериш ҳам мумкин эмас.
Лекин ўсмирларга стипендия белгилаш ёки кунлик, ҳафталик харажат учун маълум миқдорда пул ажратиш мумкин. Қисқаси, «Сантос» Ногейрани стипендия шаклида рағбатлантириб турибди. Эътиборлиси, унинг миқдори айримлар маошиникидан ҳам кўп.
Эстевао ВИЛЛИАН («Крузейро»)
10 ёшли Виллиан - «Крузейро»нинг бош юлдузчаси. У ҳам Ногейра ва Родригу каби спорт фирмаси билан шахсий шартномага эга. Қизиғи, Эстевао яқинда ҳам ўзига муносиб жамоа қидираётганди.
Якунда ота-отаси йигитчани «Крузейро» ихтиёрига беришни маъқул кўришди. Чунки бу клуб чин истеъдод учун махсус дастур тайёрлади, унда ҳаммаси инобатга олинган - овқатланиш тартиби, руҳий ва жисмоний тайёргарлик, ҳаттоки, ухлаш меъёри ҳам.
Таъриф. Виллиан ҳозир ўзидан 3 ёш катта болалар жамоасида тўп сураётган бўлсада, улар орасида яққол ажралиб турибди. Демакки, у воқеалар ривожидан 3 йил олдинда. Қолаверса, Эстеваони мактабнинг футзал клубига ҳам чорлашмоқда.
Факт. «Крузейро» мухлислари болакайнинг иқтидорига шу қадар маҳлиё бўлишдики, ижтимоий тармоқларда катта акцияга қўл уриб, клубдан у билан тезроқ шартнома тузишни талаб қилишмоқда.
Габриэль ВИКТОР (клубсиз)
InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.