Пойтахтимиздаги Республика Олимпия захиралари спорт коллежида бокс бўйича «Олимпия келажаги» мусобақасининг бокс бўйича навбатдаги гуруҳ беллашувлари бошланди.
Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси билан ташкил қилинган ушбу мусобақанинг «B» гуруҳ баҳсларида Тошкент шаҳри, Сирдарё вилояти, «Динамо» ҳамда МХСК жамоалари чарм қўлқоп усталари рингда ўзаро ҳисоб-китоб қилишимоқда.
27 майга қадар давом этадиган мусобақада ғолибликни қўлга киритган жамоа сентябрь ойида Андижон шаҳрида бўлиб ўтадиган финал мусобақасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Эслатиб ўтамиз, бунгача «А» гуруҳида баҳслар якунланган ва унда Андижон терма жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, финал босқичига йўл олганди.