Кириш Регистрация
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм
26/11 15:00 Ульсан Хёндэ 1-3 Шангхай Порт
26/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Сентрэл Кост
26/11 17:00 Бурирам Юнайтед 0-3 Кавасаки Фронтале
26/11 17:00 Шандонг Тайшан 1-0 Жоҳор Дорул Таъзим
26/11 19:00 Шаржа 3-1 Истиқлол Душанбе
26/11 21:00 Ас-Садд 1-1 Ал-Ҳилол
26/11 21:00 Аш-Шорта 1-3 Ал-Васл
26/11 21:00 Сепоҳон 1-1 Ал-Виҳдат
26/11 22:45 Слован 1-1 Милан
26/11 22:45 Спарта 0-1 Атлетико
27/11 01:00 Байер - Зальцбург
27/11 01:00 Бавария - ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз - Аталанта
27/11 01:00 Барселона - Брест
27/11 01:00 Интер - РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити - Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг - Арсенал

Илҳом Мўминжонов: «Тактикани рақибга қараб танлаймиз»

Баҳо:
+ | -

“Навбаҳор” – АГМК жамоалари ўртасидаги кейинги матбуот анжуманининг иккинчи  қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи Илҳом Мўминжонов иштирок этди.

Илҳом Мўминжонов: - Муҳим учрашувда ғалаба қозондик. Футболчиларимизга ўзларини кўрсатишгани учун каттакон раҳмат айтаман. Ушбу ғалабани унутган ҳолда ишлашда ва изланишда давом этамиз. Олдин ҳам айтиб ўтганимдек, тактикани рақибга қараб танлаймиз. Мураббийлар штаби ва футболчилар билан рақиб ўйин услубини ўрганиб чиққандик. Шундан келиб чиққан ҳолда ўйинимизни ташкил этдик.

Балки “Қўқон-1912” жамоасига қарши баҳсда бошқача тактикада тўп сурармиз. Бир сўз билан айтганда танлаган тактикамиз ўз самарасини берди. Учрашув давомида гол уриш учун бир қатор имкониятларга эга бўлсакда, битта вазиятни голга айлантира олдик холос.

Шу учрашувда айрим футболчиларимиз жароҳат туфайли, Мирзоҳид Ғофуров эса сариқ карточкалари сони тўрттага етганлиги сабабли майдонга туша олишмади. Ишонч билдирилган футболчиларимиз ўзларини кўрсатишди ва чиройли ғалабага эришдик. Бу футбол. Аслини олганда жорий йилги мавсумда Суперлигада кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Бунга ўзинглар ҳам гувоҳ бўлмоқдасизлар.

Мисол учун “Қизилқум” жамоаси олдинги турда “Локомотив” майдонида дуранг ўйнаб бугун Қўқонда ғалаба қозонди. Бир сўз билан айтганда қандай натижа қайд этилишини олдиндан айтиб бўлмайди.

Агарда рақиб дарвозаси олдида юзага келтирилган вазиятларнинг барчасидан фойдалана олганимизда йирик ҳисоб қайд этилиши мумкин эди. Машғулотлар чоғида имкониятлардан фойдаланиш борасидаги камчиликларимиз устида ишлаймиз. Қандай ҳолат бўлишидан қатъий назар таблодаги 1:0 ҳисоби бизни қониқтирди.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 11:26, 27.05.2018.
Ўқилди: 2033 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.