Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

Осиё чемпионати совриндорлари тантанали кутиб олинди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

27 май куни Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида совриндор бўлган паратаэквондочиларимиз юртимизга қайтиб келишди. Спортчиларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон таэквондо WTF федерацияси мутасаддилари, мураббийлар, спортчиларнинг яқинлари ва оммавий ахборот воситалари кутиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақада спортчиларимиздан Фарходжон Мамазиёев ва Гулжаной Наимова олтин, Санжарбек Мухторов кумуш ва Зиёдахон Исоқова бронза медалларини қўлга киритишди.

"Авваламбор давлатимизга, Президентимизга миннатдорчилик билдираман. Вьетнамда ўтказилган Осиё чемпионатида +58кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилдим. Паралимпия ўйинларига рейтинг очколар тақдим этувчи ушбу мусобақада Жанубий Корея, Непал каби мамлакатлар вакилларини мағлубиятга учратдим. Финалда эса олти карра жаҳон чемпиони ҳисобланган рақибимдан устун келдим. Шу тариқа мусобақанинг энг яхши спортчиси деб эътироф этилдим. Тақдирлаш маросимида "Наимиова Гулжаной, Ўзбекистон" деб эълон қилишганида жуда ҳурсанд бўлдим ва кўз ёшларимни яшира олмадим. Ғолиб бўлганимдан хурсандман", - деди мусобақанинг энг яхши спортчиси деб топилган ҳамюртимиз Наимова Гулжаной.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 02:33, 28.05.2018.
Ўқилди: 3640 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.