Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

«Барселона» ёзда бир неча футболчиларни сотмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Барселона» клуби ёзги трансфер пайтида бир неча футболчиларни сотмоқчи. Каталонияликлар раҳбарияти 5 нафар футболчини трансферга қўйиб, клуб бюджетини тўлдиришни кўзламоқда.

Ёзда Андре Гомеш, Пако Алькасер, Рафинья, Жерар Деулофеу ва Алейш Видаль жамоани тарк этади. Клуб Йерри Мина, Мунир ва Денис Суаресни бошқа жамоага ижарага беришни режалаштирилмоқда.

Ўтган мавсумда «Интер» ва «Уотфорд»га берилган Рафинья ва Деулофеунинг ижара муддати якунига етмоқда. Ҳозирда Италия ва Англия клублари футболчиларнинг ҳуқуқларини тўлиқ сотиб олиш борасида "кўк-анорранглилар" билан музокаралар олиб боришмоқда. Шунингдек, Мунир эл-Ҳаддодий ҳам «Алавес» билан ижара шартномасини узайтиришни истамоқда.

Мазкур трансферлар орқали "Барса" ўз бюджетини камида 100 миллион еврога бойитиб олмоқчи. Жамоа бу пулларни Гризманни сотиб олишга сарфлаши кутилмоқда.

Манба: bombardir.ru
Киритилди: 18:41, 28.05.2018.
Ўқилди: 12595 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.