Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

XXI асрда Кейнгача фақат икки футболчи бир мавсумда 60 тадан ортиқ гол урган эди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ҳужумчиси Харри Кейн XXI асрда Европанинг топ-5 чемпионати клублари сафида бир мавсумда барча турнирларда 60 тадан ортиқ гол урган учинчи футболчига айланди. Бу ҳақда Stat Foot портали хабар берди.

Кейн Германия Кубоги финалида «Штутгарт»га қарши ўйинда (3:0) хет-трик қайд этиб, мавсумдаги голлари сонини 61 тага етказди.

Бунгача бир клуб мавсумида 60 тадан ортиқ голни фақат икки футболчи урган эди — аргентиналик юлдуз Лионель Месси ва португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду.

Месси 2011/2012 мавсумида «Барселона» сафида 73 та гол урган бўлса, Роналду 2014/2015 мавсумида «Реал» таркибида Кейн каби 61 та гол муаллифи бўлган.

Ўтган мавсум якунларига кўра, Харри Кейн фаолиятида иккинчи марта “Олтин бутса” соҳиби бўлди.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:23, 27.05.2026.
Ўқилди: 4706 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик