Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Шавкат Саломов: «Самолёт ичида айтилган ҳолис ният ёхуд оёқ учида ўйналадиган футбол тугади»

Баҳо:
+ | -

“Бухоро” жамоаси сардори Шавкат Саломов билан “Бухоро”- “Нефтчи” учрашувидан сўнг дилдан суҳбатда бўлдик“Бухоро” жамоаси сардори Шавкат Саломов билан “Бухоро”- “Нефтчи” учрашувидан сўнг дилдан суҳбатда бўлдик ва унинг самимий сўзларини  мухлисларга етказишни вазифамиз деб билдик.

-  Шавкат айтингчи маълумки сиз олдин ҳам “Бухоро” да тўп сургансиз, кейин Қозоғистонда ўйнадингиз, Фалакни гардишими яна сизни янги “Бухоро”да кўриб турибмиз?

-  Тўғри, аввало мени “Бухоро”га қайтишимга сабабчи бўлган инсон бу Улуғбек Бақоев бўлади. Биз Улуғбек ака билан деярли ҳар куни, икки – уч ўйиндан сўнг гаплашиб турардик.  Олдинлари битта жамоада тўп сурганмиз.  Шундан буён биз доим деярли биргамиз. Шунинг учун у инсон менга худди акамдек яқин исон бўлиб қолган. Менда ўйнашим учун 2008 йилда жамоа бор эди. 2007 йил эса қолмоқчи эдим лекин афсус режалар ўхшамади. Чунки мен шартнома имзолаган эдим ҳамки Улуғбек Бақоев жамоани олди.  Бир қизиқ суҳбат эсимга тушди. 2014 йил феврал ойининг бошлари эди.   Улуғбек ака билан Туркияга самолётда учиб бораётганимизда Улуғбек ака менга Шавкат агар мен мураббий бўлсам жамоамда тўп сурасанми? деб савол бериб қолди. Шунда аввал жамоани олингчи, насиб этса албатта? ўйнайман дегандим. Мана ният ҳолис эканми билмадим, орадан шунча вақт ўтиб Улуғбек Бақоев бошчилигидаги “Бухоро” жамоаси сафидаман ва бундан жуда хурсандман.

Шавкат ака “Бухоро” нинг мухлисларига қизиқ бўлган бир савол бермоқчиман. Нега жамоа тур бошидан ўз уйида  яхши ўйин кўрсатиб ғалаба қозониб келмоқда аммо, сафарда яхши ҳаракат қилса ҳам кўп ҳолларда мағлубиятга учрамоқда? Бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?

-  Шу саволни деярли барча мухлислар сўрашади, ҳатто, телефон орқали ҳам сўрайдидал. Ишонсангиз шу ҳолат бизни ўзимизга ҳам жуда қизиқ. Чунки сафарда биринчи бўлиб ўйинни яхши бошлаймиз, биринчи гол урамиз ва қарабсизки голдан сўнг бари орқага кетади. Балки меҳмондалигимиз майдонда эркин ҳаракат қилишимизга қайсидир жиҳатдан тўсиқ бўлар яна билмадим... Лекин маълум вақт бош мураббий шуни сабабини билиш устида жамоа футболчилари билан бирма-бир суҳбатлашиб, қаерда қандай хатога йўл қўйилаётганлиги ҳусусида керакли тактикаларни қўлламоқда. Яқин орада буни ҳам бир ёқадан бош чиқариб бартараф қиламиз. Биз учун мамлакати чемпионатида кучли ёки кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Ҳамма бир хил ва биз бундан олдин ҳам бундан кейин ҳам  шунга қараб иш тутганмиз ва давом эттирамиз.

-  Мана биринчи давра тугашига ҳам қисқа кунлар қолди. Жамоа сардори сифатида шахсан “Бухоро”нинг  хозирги ва аввалги таркиби хақида нима дея оласиз?

-  Мухлисларни ҳам биринчи навбатда айнан шундай савол қизиқтиради. Мана сизга ҳам уларга ҳам шуни айта оламанки, 2016-2017 йиллардаги “Бухоро”даги таркиб биринчи шу суперлигада ўйнаса эди кейин мен қайси бири кучли эканлигини айтишим мумкин бўларди. 2016 йил бошқа, 2017 йил бошқа чемпионати. Ҳозиргиси эса умуман бошқа чемпионат. Булар туб-тубидан бир-бири билан катта фарқ қилади. Кўряпсиз кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Суперлигада очко олиш жуда қийин бўляпти. Аввалги чемпионатни учта ғалабаси хозирги чемпионатнинг битта ғалабасига тенг бўляпти (кулиб). Хуллас, аввалги таркиблар ҳам кучли эди лекин ҳозирги чемпионатда ўйнагандан сўнг улар ҳақида бир нарса дейишим қийин. Таркиб қандай эканлигини турнир жадвалидаги  ўрнимиздан  ҳам кўришингиз мумкин.

-  Санъат Шиховни терма жамоага чақирилгани ҳақида нима дея оласиз?

 

-  Бундан тўғриси жамоадошлар билан  бирга хурсанд  бўлдик. Баракалла  Санъат жуда махоратли ва маъсулиятли  футболчи.  Ўтган йилги ўйинларига нисбатдан анча унда ўсиш бор. Ҳаммасига меҳнати, ўз устида ишлагани, мураббий ўгитларини яхши ўзлаштиргани сабаб  мана натижасини  кўрмоқда. Уругвайда ҳам яҳши натижалар кўрсатиб ғалаба учун ҳиссасини қўшишига ишонамиз! Омадини  берсин.

- Яна Улуғбек  Бақоев  ҳақида...

-  Улуғбек ака ҳақида гапирадиган бўлсам у инсон менга ҳам дўст ҳам акамдек. Биз Иртишда ҳам бирга эдик. Деярли ҳамма вақт биргамиз.  Қозоғистонда бўлган вақтимда ҳам хар бир ўйиндан сўнг телефонлашиб турардик. Бақоев жуда талабчан ва қаттиққўл. Фақат футболда, ишда уни қаттиққўл эканлигини кўрасиз.  Балким шунинг  учун ёш бўлишига қарамай яхши ва юқори натижаларни қўлга киритяпти. Мухлислар ўйлашмасин у фақат майдонда асабийлашади, бақиради деб.  Йўқ, Улуғбек ака асосан  футболда, машғулотлар чоғида  жиддийликни ва талабни оширади. Аслида футболдан ташқарида у самимий ва  очиқ кўнгил инсон. Ҳамма нарсани жой-жойида ишлатади. Шундай инсон билан ишлаётганлигимдан хурсандман.

- Режаларингиз ҳақида билсак...

-   Худо ҳохласа “Бухоро” билан  нафақат 6 таликка кириш балки ОЧЛ га ҳам чиқиш ниятларимиз бор. Айтишадик-у, ойни кўзламасанг чўққига чиқа олмайсан деб. Насиб этса, бундан кейин ортга йўл йўқ. Фақат олдинга ҳаракат,  фақат олға !

- “Бунёдкор” билан кечадиган учрашувда қандай натижани кутяпсиз?

- Аслида ҳар бир ўйинда ғалаба учун чиқамиз.  Бу учрашувда ҳам ғалаба учун бор кучимизни, махоратимизни ишга соламиз. Барча жамоаларни ҳурмат қиламиз хоинки пасда бўлсин хох биздан юқорида  барчасига қарши бир хил мақсадда ўйинга чиқамиз. Бу энди футбол. Олдиндан хеч ким билмайди майдонда нималар бўлишини. Билганда эди футбол спорти бутун жаҳон бўйича биринчи ўринда турмас эди. Шунинг учун биздан фақат ҳаракат. Мураббийни кўрсатмаларини тўлиқ бажариб, жон–жаҳдимиз билан майдонда ўзимизни кўрсатсак кўзлаган натижамизга эришамиз. Чунки оёқни учида ўйнайдиган футбол тугади энди.

- “Бухоро” мухлислари   ҳақидаги фикрингизни билсак?

- Мухлисларга гап бўлиши мумкин эмас! Биз футбол ўйнаётган вақтимизда атрофдаги, трибунадаги мухлисларни қўллаб-қуватлашларини ҳам кузатамиз. Уларнинг далдаси бир томондан бизга катта куч ва ғайрат ином этади.  Шу ўринда уларга катта раҳмат айтаман турли вазиятларда ҳам бизни қўллаб- қувватлаб туришгани учун. Сафарга кетсак, биз билан бўлишади. Қувонсак қўшилишиб хурсанд бўлади.Мағлуб бўлсак далда беришади. Улар эътирофга лойиқ. Уларни шунчалик қайғуришига ютмасанг ҳам уяласан киши. Барчаларига омад тилайман.Бизни қўллаб-қувватлашдадавом этишсин ва чарчашмасин. Биз футболни улар учун ўйнаймиз.

“Бухоро” ПФК матбуот хизмати

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:22, 30.05.2018.
Ўқилди: 4585 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.