Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Меҳрибонлик уйлари ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолиблари тақдирланди

Баҳо:
+ | -

Бугун, 30 май куни пойтахтимиздаги Олимпия шон-шуҳрати музейида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан «Чемпионлар юрт фахри» тадбири ташкил қилинди.

Ушбу тадбирда яқинда Москва шаҳрида меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган ёш футболчиларимиз, Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Бош котиби Сардор Раҳматуллаев, Профессионал футбол лигаси директори Омон Ғофуров, шунингдек, Тошкент кимё-технология институти қошидаги академик лицей ўқувчилари иштирок этишди. 

Тадбир давомида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов сўзга чиқиб, ёш чемпионларимизга ўзининг энг самимий тилакларини изхор этди.

«Энг аввало қўлга киритилган ушбу ғалаба билан яна бир маротаба табриклайман. Ушбу ғалабадан барчамиз хурсандмиз. Юртимизда яратилган имкониятлар кенглигидан мана шундай муваффақиятлар қўлга киритилмоқда. Сиз бугунги кун қаҳрамонларисиз. Тенгдошларингиз сизларга қараб янги марраларга интиладилар. Келажакда бунданда катта муваффақиятлар тилаб қоламан», – деди Жасур Матчанов. 

Шундан сўнг ёш чемпионларга Миллий олимпия қўмитаси совғалари – велосипедлар тақдим этилди.

Тақдирлаш маросимидан сўнг болалар ашула ва рақс гуруҳи ўзининг чиқиши билан йиғилганларнинг кайфиятини хушнуд этди. Сўнгра тадбир иштирокчилари ёш чемпионларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожат қилишди.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 12:48, 30.05.2018.
Ўқилди: 4790 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.