Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасидаги футбол мусобақасининг Фарғона ҳудудий босқичи ниҳоясига етди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5368-сонли Фармони ҳамда 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3031-сонли Қарорлари ижросини таъминлаш, аҳолининг барча қатламларини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Йил бошидан бери республика бўйлаб Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида футбол бўйича “Ўзбекистон футбол ассоциацияси Кубоги” мусобақаси ўтказилаётганидан футбол мухлисларининг хабарлари бор.

Жорий йилнинг 22-24 май кунлари Фарғона вилоятида “Нефтчи” ПФКга қарашли спорт майдонларида Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари ОТМлари иштирокида ушбу мусобақанинг ҳудуд биринчилиги бўлиб ўтди.

Муросасиз ўтган баҳслар натижасига кўра, Наманган давлат университети жамоаси 1-ўринни, Андижон давлат университети жамоаси 2-ўринни ҳамда Фарғона давлат университети жамоаси эса фахрли 3-ўринларни эгалладилар.

Жорий мусобақанинг навбатдаги ўйинлари 8 июнь кунига қадар Тошкент шаҳри, Самарқанд, Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари бўйлаб давом этади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 13:03, 30.05.2018.
Ўқилди: 1966 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.