Кириш Регистрация

Умид Аҳмаджонов Қорақалпоғистондаги Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Олий маҳорат спорт мактабини бориб кўрди

Баҳо:
+ | -

Кеча Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги делегация спорт фестивалида иштирок этиш учун Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюргани ҳақида маълум қилгандик.

МОҚ раҳбари ушбу ташриф доирасида Нукус шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилган Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Олий маҳорат спорт мактабини ҳам бориб кўрди ва у ердаги шароитларни кўздан кечирди.

Ёдингизда бўлса, юртбошимиз ўтган йилнинг 15-16 декабрь кунлари ушбу мактабга ташриф буюриб, у ердаги фаолият билан яқиндан танишганди. Айнан шу ердаги учрашув давомида давлатимиз раҳбари оғир атлетикачимиз Рустам Джангабаев, қиличбоз қизимиз Зайнаб Дайибековаларга совғаларни тақдим қилганди. Бугун эса Умид Аҳмаджонов мактабдаги шароитларни кўздан кечирди, ушбу маскан раҳбарлари билан суҳбатда бўлди.

Сир эмаски, Қорақалпоғистон Республикаси ўзбек спорти учун кўплаб иқтидорли спортчиларни тарбиялаб берган. Бу мактаб ҳам келажакда ушбу анъанани давом эттириб, янги номларни кашф этишга ўз ҳиссасини қўшиши лозим, деган фикрни илгари сурди МОҚ раҳбари. Умид Аҳмаджонов бу йўлда Миллий олимпия қўмитаси томонидан барча шарт-шароитлар яратиб берилишини, ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 11:38, 01.06.2018.
Ўқилди: 2491 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.