Кириш Регистрация
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм 1-0 Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес 2-1 Мальорка
25/04 18:00 Парма 1-0 Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль 3-1 Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм 2-1 Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон 0-1 Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе 0-2 Барселона
25/04 21:00 Болонья 0-2 Рома
25/04 21:30 Арсенал 1-0 Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия 2-1 Жирона
25/04 23:45 Верона 0-0 Лечче
26/04 00:00 Атлетико 3-2 Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта
27/04 21:30 Кальяри - Аталанта
27/04 23:45 Лацио - Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед - Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте

“Насаф” ПФК болалар учун байрам ташкил этди

Баҳо:
+ | -

Бугун “Насаф” ПФКда болалар учун катта байрам ташкил этилди. 1 июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан клубда болалар учун футбол байрами ташкил этилди.

Ушбу байрамда нафақат Қарши шаҳридан, балки вилоятнинг турли туманларидан, ҳаттоки қўшни вилоятлардан ҳам меҳмонлар – болалар футбол жамоалари ташриф буюришди. Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, байрамда 80дан ошиқ турли ёшдаги болалар футбол жамоалари иштирок этишди. Байрам иштирокчиларининг сони минг нафардан ошиқ бўлди.

“Насаф” футбол мактабида байрамни тантанали очилиш маросими ҳам ташкил этилди. Маросимда “Насаф” ПФК бош менеджери С.П.Кучеренко, бош мураббий Рўзиқул Бердиев, клуб маъсул ходимлари, мураббийлар ва футболчилар ҳам ҳозир бўлишди.

Очилиш маросимида Рўзиқул Бердиев сўзга чиқиб, байрам иштирокчиларини қизғин табриклади ва келгусида уларга футбол билан яқиндан ошно бўлишни тилади.

Шундан сўнг байрам иштирокчилари мураббийлар ва фуболчилар билан эсдалик учун расмларга тушишди. Болажонлар учун айниқса ҳимоячи, Сербиялик футболчимиз Славко Лукич билан сўҳбатлашиш ва бирга расмга тушиш жуда қизиқарли бўлди. Болажонлар учун “Марказий” стадионимизга сайёҳатлар ҳам уюштирилди.

Шунингдек Қарши шаҳар ёшлар иттифоқи кенгашининг ташаббуси билан кўпчилик ёшларимизнинг фаол етакчилари ҳам стадионимизни томоша қилишиб, яқиндан танишишди.  

Байрамни ташкил этишдан кўзланган мақсадга эришилди. Буни  байрамда иштирок этган болаларнинг қувончидан ҳам билиш мумкин эди.

Байрам тадбирлари эрталаб 8:00дан бошланиб, кечгача давом этди. Байрам сўнггида футбол учрашувлари ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам ташкил этилди. Ғолибларга клубимиз раҳбарияти томонидан кубок, дипломлар ва эсдалик совғалари топширилди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 14:15, 01.06.2018.
Ўқилди: 2812 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик