Кириш Регистрация
12/04 00:00 Севилья 2-1 Атлетико
12/04 15:30 Женоа 2-1 Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор 2-0 Сурхон
12/04 17:00 Динамо 1-2 Локомотив
12/04 17:00 Осасуна 1-1 Бетис
12/04 18:00 Парма 1-1 Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас 2-1 Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд 1-0 Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон 1-2 ОКМК
12/04 19:15 Мальорка 3-0 Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси 0-3 Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья 2-0 Лечче
12/04 21:30 Сельта 0-3 Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо 3-4 Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-2 Вильярреал
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

ЎФАнинг «Ифтихор» директори ва катта мураббийини вазиятни билмасдан туриб четлатгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Баҳо:
+ | -

Аввалроқ Олтиариқнинг «Ифтихор» футбол клуби директори Аҳрор Эргашев ҳамда катта мураббий Нодир Қўзибоев жамоа футболчиларига нисбатан тажовузкор хатти-ҳаракатлари сабаб футбол фаолиятидан бутунлай четлаштирилганлиги ҳақида хабар берилганди.

Кейинроқ бир қатор ОАВларда ЎФА вазиятни яхши билмай туриб қарор чиқаргани борасида хабарлар тарқалди. ПФЛ бу хабарларни рад этди.

Таъкидланишича, «Ифтихор» клуби футболчилари Ҳасанбой Эргашев ҳамда Турсунбой Ҳусанов билан боғлиқ вазиятдан ПФЛ ЎФА раҳбариятини хабардор қилган ҳамда ташкилотнинг Футбол фаолиятини назорат қилиш бошқармасининг икки ходими — Дилшод Саидмуродов ҳамда Жўрабек Сабдаров Фарғонага жўнатилган.

Улар Фарғонада биринчи бўлиб жабрланувчи Ҳасанбой Эргашев билан унинг уйида учрашган ва бўлиб ўтган воқеага ойдинлик киритган. Турсунбой Ҳусанов эса ўз шаҳри Шаҳрихонга жўнаб кетгани учун, у билан суҳбат телефон орқали бўлиб ўтган.

Шундан сўнг ЎФА ходимлари Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими масъуллари билан, туман ИИБ бошлиғи, шунингдек, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари билан суҳбатда бўлган. Қайд этилишича, айни дамда ЎФА Олтиариқ туман ИИБ масъул ходимлари билан алоқада бўлиб турибди.

Фарғонада ЎФАнинг икки вакили «Ифтихор» катта мураббийи Нодир Қўзибоев ва клуб директори Аҳрор Эргашев билан ҳам учрашган. Улар бўлиб ўтган воқеада иштирок этганини тан олган. Маълум бўлишича, футболчиларни Олтиариқ тумани чеккасидаги оромгоҳга телефон орқали Нодир Қўзибоев чақиртирган. Ўзбошимча тазйиқни Аҳрор Эргашев олиб борган ва ҳар икки футболчига тан жароҳати етказган.

ЎФА ўрганишлардан сўнг «Ифтихор»нинг ҳар икки раҳбарини футболдан бутунлай четлаштирган. Эндиликда ИИБ мазкур иш юзасидан тергов суриштирув ишларини давом эттирмоқда, дейилади хабарда.

Шунингдек, аввалроқ «Газета.uz» агар футболчилар клуб раҳбарлари томонидан дўппослангани ўз исботини топса, Ёшлар иттифоқи «Ифтихор»дан воз кечиши мумкинлиги ҳақида ёзган эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:49, 04.06.2018.
Ўқилди: 4162 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик