"Шахтёр" ярим ҳимоячиси Фред «Манчестер Юнайтед»да тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар тарқатди. Футболчи эртага манкунианликлар билан шартнома имзолайди.
Фред "МЮ" билан 5 йиллик шартнома имзолайди ва йилига 5 миллион евро маош олади. Унинг трансфери 60 миллион еврога баҳоланмоқда.













